Ўзбекистон Ҳукумати ва БМТнинг Қочоқлар бўйича бошқармаси Покистонга инсонпарварлик ёрдам етказди
UNHCR Central Asia
Description
Термиз, 2022 йил 29 сентябрь. – Яқинда содир бўлган ҳалокатли сув тошқинлари натижасида жабрланган минглаб покистонликларга кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва БМТнинг Қочоқлар бўйича Олий комиссари бошқармасининг (БМТ ҚОКБ) ўзаро ҳамкорликдаги дастлабки инсонпарварлик ёрдами юклари ҳаво йўллари орқали Термиздан Покистоннинг Карачи шаҳрига етказилиши ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан тақдим этилган самолётда сув тошқини сабабли уй-жойидан мосуво бўлган кишиларни вақтинчалик бошпана билан таъминлаш мақсадида қарийб 15 000 кг “қочоқлар учун турар жой намуналари” етказиб берилди.
Metadata
Published to Youtube on: 01/11/2022
Archived on: 08/10/2025
Original URL (may no longer be available): https://youtube.com/watch?v=qdHZZGHpLsk